❗️Ўзбекистонлик қиз халқаро танловда ғолиб бўлиб, ZEEKR автомобили билан тақдирланди Ўзбекистонлик Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган “Татар кызы — 2026” халқаро танловида ғолиб бўлди. Танлов финалида Россия, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистондан келган 12 нафар қиз иштирок этди. Улар ижодий чиқишлар, тил, анъана ва маданият бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилди. Ғолибга Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов номидан бош соврин — ZEEKR автомобили топширилди. Маълумот учун: “Татар кызы” — татар тили, миллий анъаналари ва маданий меросини асраб-авайлаш, ёш авлодга етказишга қаратилган халқаро маданий-маърифий танлов. Танловга 2011 йилда Челябинск шаҳрида асос солинган. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам қарийб 200 минг нафар татар миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлингd!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 43
- 26
- 3
- 2
- 1
- 1