🇰🇿 🩺Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари самолётда россиялик аёлга биринчи ёрдам кўрсатди Остона — Тараз рейси вақтида 38 ёшли йўловчининг аҳволи тўсатдан ёмонлашган. Унда ҳолсизлик, кўнгил айниши, қон босимининг кўтарилиши ва нафас олиш қийинлашиши кузатилган. Самолётда бўлган Манас Рамазанов аёлнинг аҳволини текшириб, қон босимини ўлчаган ва зарур тиббий ёрдам кўрсатган. Жамбил вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, шундан сўнг йўловчининг аҳволи яхшиланган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 369
- 125
- 36
- 10
- 5
- 4
- 2
- 1