🇮🇷🇺🇲 АҚШ Эрон томонидан радиоактив моддалар билан тўлдирилган портловчи қурилма қўлланилиши эҳтимоли бўлган ҳужумга шошилинч равишда тайёргарлик кўрмоқда - CNN АҚШ разведкасига таяниб CNN манбаларига кўра, АҚШ разведкаси Теҳроннинг Вашингтонда Трамп маъмуриятининг юқори мартабали амалдорларига қарши "ифлос бомба" ишлатишни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотларни қўлга киритган. Етти нафар манбанинг таъкидлашича, режаларда аниқ нишонлар ва жойлашувлар кўрсатилган. Бу ҳолат расмийларни бир қатор шошилинч йиғилишлар ўтказишга ҳамда жавоб чораларини ишлаб чиқишни бошлашга ундаган. Бундан ташқари, АҚШ разведкаси Эрон томонидан кимёвий қурол қўлланилиши эҳтимоли ҳақидаги хабарларни ҳам ўрганмоқда — гап Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларга ёки ҳатто АҚШ ҳудудидаги расмий шахсларга қарши ҳужум эҳтимоли ҳақида кетмоқда. Батафсил Gorizontда...
- 344
- 107
- 27
- 24
- 18
- 3
- 2