#Ана_холос 🇹🇭 Таиланд қироли ва қироличаси Вьетнамда шунақа учрашув ўтказибди. Таиланд Қироллик идорасининг расмий аккаунтида Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн ва қиролича Сутида Вьетнам пойтахти Ҳанойдаги Fairmont меҳмонхонасида расмий учрашув ўтказгани ҳақида эълон чиқди. Маълум қилинишича, қирол ва қиролича Вьетнам томонидан ташрифга ҳамроҳлик қилган делегация ҳамда Таиланд делегацияси аъзоларига ўз ҳузурларига кириш имкониятини берган. Учрашув давомида делегация аъзолари қирол ва қиролича ҳузурида бўлиб, улардан эсдалик совғаларини қабул қилган. Маросимдан олинган суратлар ҳам Қироллик идорасининг расмий саҳифасида эълон қилинган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 159
- 85
- 41
- 19
- 3
- 3
- 2