🏢 Бизнесни рўйхатга олишда қайси фаолият асосий ҳисобланади? 🤔 Корхона бир вақтнинг ўзида ҳам маҳсулот ишлаб чиқарса, ҳам савдо билан шуғулланса-чи? 📅 15 октябрдан 30 ноябрга қадар давом этаётган бизнесни рўйхатга олиш жараёнида бу саволга ҳам аниқлик киритилган. ✅ Асосий фаолият — энг кўп қўшилган қиймат яратадиган йўналиш. Агар буни аниқлаш имкони бўлмаса, ишлаб чиқариш ҳажми, ходимлар сони ёки иш ҳақи фонди ҳисобга олинади. 📌 Корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиши алоҳида савдо фаолияти ҳисобланмайди. 📝 Рўйхатга олиш саволномасида бошқа фаолият турлари ва улардан энг йириги ҳақида ҳам маълумот берилади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 42
- 2