Марко Рубио 100 дан ортиқ АҚШ компанияси вакиллари билан Ўзбекистонга келади АҚШ Давлат котиби Марко Рубио октябрь ойи ўрталарида Самарқандга ташриф буюради. Унга 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат йирик бизнес делегацияси ҳамроҳлик қилади. Ташриф давомида Марко Рубио Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказади. Унда савдо ҳажмини ошириш, АҚШ хусусий сектори инвестицияларини кенгайтириш ва янги иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади. Самарқандда, шунингдек, C5+1 форматида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, энергетика хавфсизлиги ва минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади. АҚШ томони 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этадиган ушбу бизнес делегациясини тарихий деб баҳолади. @burgutuzb
- 95
- 34
- 19
- 15
- 14
- 2