Хорижда яхши иш топиш учун аввал касб ва тил ўрганиш керак Миграция агенлиги директорининг ўринбосари Элёр Тоштемировнинг сўзларига кўра, ҳозир хорижда 1,3–1,4 млн нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда. Уларнинг сони мавсумга қараб ўзгариб туради. У хорижда ишлашни режалаштираётганларга сафардан олдин тайёргарлик кўришни тавсия қилди. "Аввало, бориладиган давлатда талаб юқори бўлган касбни ўрганиш керак. Касб эгаллаш ва чет тилини ўрганиш учун 3–6 ой вақт ажратиш муҳим", — деди у. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 5
- 3
- 1