🇷🇺 Сунъий интеллект (СИ) ҳеч ким томонидан ва ҳеч қачон Россия Федерациясига қарши ишлатилишига йўл қўймаслик керак - Путин Россия ҳам СИ пойгаси қўшилмоқчи. Путиннинг бошқа баёнотлари: 📍 Россия шундай вазиятга тушиб қолмаслиги керакки, унда ташқи кучлар “бир тугмани босиш орқали барча тизимларни ишдан чиқариши” мумкин бўлмасин; 📍 Путин маълумотлар марказлари (дата-марказлар) қурилишини тезлаштириш учун давлат-хусусий шериклик механизмини ишлаб чиқишни таклиф қилди; 📍 Тез орада сунъий интеллект технологияларисиз яшашнинг имкони бўлмайди; 📍 Агар сунъий интеллект модели хорижий қадриятлар асосида ўргатилса, у миллионлаб инсонларнинг онгига бу қадриятларни сезилмас тарзда сингдириб, уларнинг дунёқарашини шакллантириши мумкин; 📍 Путин Россия қадриятларига асосланган сунъий интеллект моделларини яратиш учун архив ва бошқа маълумотларни рақамлаштиришни кучайтириш бўйича кўрсатма берди; 📍 Россиядаги барча мобил операцион тизимлар сунъий интеллект иловалари (шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқилганлари) орасидан танлов қилиш имконини берувчи менюни тақдим этиши шарт; 📍 Дунё бўйлаб сунъий интеллект билан боғлиқ ҳодисалар сони кескин ошиб бормоқда. Путин фуқаролар ва инфратузилмани СИ билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳимоя қилишнинг самарали чораларини кўришга чақирди — бунда ҳаддан ташқари тақиқларга йўл қўймаслик лозим; 📍 Сунъий интеллект агентларининг ваколат доираларини белгилаш, яъни инсон назоратисиз, мустақил равишда амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳаракатларни аниқ белгилаб қўйиш зарур; 📍 Путин 2036-йилгача бўлган давр учун Сунъий интеллектни ривожлантириш миллий стратегиясини янгилашни таклиф қилди; 📍 Сунъий интеллект агентлари ижтимоий ва бизнес муносабатларида тобора кўпроқ иштирок этмоқда, бу эса “агентларга асосланган иқтисодиёт”нинг шаклланишига олиб келмоқда; 📍 Кўплаб ходимлар анъанавий иш усулларидан воз кечиб, касбий вазифаларни бажаришда сунъий интеллектдан фойдаланишга ўтмоқда; бироқ нейрон тармоқлардан рухсатсиз ёки “яширин” тарзда фойдаланиш турли хавфларни келтириб чиқаради; ❗️ Иш жойида сунъий интеллектдан яширин фойдаланиш — айниқса, хорижда ишлаб чиқилган моделларни қўллаш — шахсий маълумотлар ва тижорат сирлари учун хавф туғдиради; 📍 Сунъий интеллект имкониятлари кенгайишда давом этади ва бу турли соҳаларда туб ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин; 📍 Сунъий интеллект технологиялари Россияга демографик чекловлар ва меҳнат ресурслари билан боғлиқ муаммоларни енгиб ўтишга, шунингдек, мамлакатнинг умумий салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин. 📍 Россия Федерацияси ўзининг мустақил (суверен) фундаментал сунъий интеллект моделларини ривожлантиришни ва уларга сармоя киритишни давом эттиради. Путин илмий тадқиқотларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўламини кенгайтириш бўйича кўрсатма берди. 📍 «Роботлар даврида ўқитувчининг аҳамияти янада ортади», — деб таъкидлади у ва мутасаддиларга мамлакат мактаблари учун «ХХI асрга мўлжалланган дидактик асос»ни ишлаб чиқиш вазифасини юклади. Батафсил Gorizontда...
- 88
- 74
- 16
- 8
- 3
- 2
- 2