❗️Кадастр ходими 4 минг доллар талаб қилгани учун судланди Наманган вилояти, Уйчи туманида Давлат кадастрлари палатаси туман филиали Ер ҳисобини юритиш шўъбаси мутахассиси фирибгарликка суиқасд ва пора беришга далолат қилишда айбдор деб топилди. Ходим бир фуқаронинг дала шийпони учун ажратилган 0,38 гектар ер майдонига қўйилган тақиқни бекор қилиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун 4 000 АҚШ доллари талаб қилган. У 2026 йилнинг март–май ойларида 3 000 долларни олган. 20 май куни қолган 1 000 долларни олаётганда тезкор тадбир давомида ушланган. Уйчи туман суди 2026 йил 14 октябрда ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми бўйича ҳукм чиқарди. Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлган. Унга қуйидаги жазолар тайинланди: • 2 йил 3 ой озодликни чеклаш; • 2 йил давомида мансабдорлик лавозимларида ва Кадастр агентлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш; • Наманган вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 41
- 13
- 2
- 2
- 1