Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар қандай ёрдамдан фойдаланиши мумкин? Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлар мушкул вазиятга тушиб қолса, айрим харажатлар Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланиши мумкин. Ёрдам олиш учун Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилиш лозим. Агентлик ваколатхонаси мавжуд бўлмаган давлатларда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожапт қилиш мумкин. Шунингдек, 📞 1282 қисқа рақами орқали маълумот олишингиз мумкин. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 5
- 2
- 2