🇮🇱 Либерман: Нетаньяҳу Эронга ҳужум қилишни буюрса, бу ноқонуний буйруқ бўлади Исроилдаги мухолифатнинг «Бизнинг уйимиз — Исроил» партияси раҳбари Авигдор Либерманнинг айтишича, агар Биньямин Нетаньяҳу Эронга зарба беришни буюрса, бундай буйруқ ноқонуний ҳисобланади. Либерманнинг таъкидлашича, Эрон кимёвий қурол сотиб олишга уринаётгани ҳақидаги хабарлар рост бўлган тақдирда ҳам, бу АҚШ иштирокисиз мустақил ва зудлик билан ҳарбий ҳаракат бошлашни оқламайди. Унинг фикрича, бундай қарор қабул қилинса, у фақат сиёсий ва шахсий манфаатлардан келиб чиққан бўлади. «Шунинг учун бундай қарорни яққол ноқонуний буйруқ сифатида баҳолаш керак», — деди Либерман. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 58
- 51
- 8
- 7
- 2