📢 Янги очилган корхоналар ҳам бизнесни рўйхатга олишда қатнашадими? 📅 Бу жараёнда асосий сана — 2026 йил 1 октябрь. Шу санада давлат рўйхатидан ўтган корхоналар, кейинчалик фаолиятини тўхтатган бўлса ҳам, ҳисобга олинади. ❌ 1 октябрдан кейин, масалан, ноябрь ойида очилган корхоналар эса саволнома тўлдирмайди. 📌Ходимлар сони ёки корхона манзили кейин ўзгарган бўлса, 1 октябрдаги маълумотлар кўрсатилади. Бу тартиб корхоналарни тўғри ҳисобга олиш ва маълумотларда чалкашликларнинг олдини олиш учун белгиланган. ‼️Эслатиб ўтамиз: бизнесни рўйхатдан ўтказиш жараёни 15 октябрдан 30 ноябргача давом этади. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 23
- 2