Баҳодиржон Сидиқов билан судланаётганлар сафига Мубин Мирзаев ҳам қўшилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов ва у билан бирга жами 9 киши судланаётгани маълум бўлганди. Олий суднинг электрон платформасидаги айни суд иши бўйича янгиланган маълумотларда эса 25 нафар судланувчининг номи келтирилган. Эътиборлиси, улар орасида солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Муҳидинович Мирзаев ҳам бор. Унга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди (мансаб сохтакорлиги) бўйича айблов қўйилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида Мубин Мирзаев бошқа жиноят иши доирасида Шайхонтоҳур туман суди ҳукми билан 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ўша ишда у Жиноят кодексининг 168, 205 ва 208-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. @burgutuzb
- 25
- 5
- 3