🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп Украина бўйича музокараларни АҚШ номидан унинг рафиқаси олиб бориши мумкинлигини айтди Қўшма Штатлар президенти рафиқаси Меланияни Олешкидаги гуманитар миссияси учун мақтади. “Ҳа, 800 нафардан ортиқ одам (Херсон вилоятининг Олешки шаҳридан) чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Бунгача улар у ердан чиқа олмаётган эди, чунки у ер жанговар ҳаракатлар ҳудуди бўлиб, жуда хавфли эди. Сулҳ вақтида эса 800 дан зиёд киши чиқиб кетди. Шундай экан, балки унга бутун мамлакат номидан музокаралар олиб боришни топшириш керакдир? У сулҳ бўйича келишишни аъло даражада уддалади. Кўплаб одамлар чиқиб кета олди. Бундан ташқари, у болаларни васийликка олиш тизими масалалари билан ҳам фаол шуғулланмоқда”, деди АҚШ етакчиси. Батафсил Gorizontда...
- 1
- 1