🇺🇦🇷🇺 Украинанинг “Вивалди” операцияси. Сўнгги вақтларда Украина Донбасс минтақасининг сезиларли қисмини ўз назоратига қайтаргани, бунда аввал кузатилмаган тактика ва технологиялардан фойдаланилгани ҳақида хабарлар кўпайди. Украина қўмондонлиги узоқ вақт сир сақланган операция тафсилотларини қисман очиқлади. “Вивалди” операцияси Донецк вилоятининг Лиман йўналишида олиб борилди. Украина Қуролли кучлари 3-армия корпуси қўмондони Андрий Билетскийга кўра, амалиёт уч босқичда ўтказилган. Маълум қилинишича, якуний босқичда 51 квадрат километр, бутун жараён давомида эса 176 км² ҳудуд озод этилган. Қўшма Штатларда жойлашган Урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилига кўра, “Вивалди” амалиётининг аҳамияти фақат ҳудудларни қайтариб олиш билан чекланмайди. Ушбу муваффақият Россия армиясининг Украина шарқидаги “қалъа шаҳарлар” — Славянск, Краматорск ва Дружковкани босиб олиш режаларини мураккаблаштиради. Таҳлилчиларнинг фикрича, Россия ушбу шаҳарларни эгалламай туриб, Донбассни тўлиқ назорат қилолмайди. Манба. Батафсил Gorizontда...
- 261
- 86
- 48
- 23
- 9
- 5
- 3