🇰🇿 Қозоғистонда пенсионер аёл миш-миш тарқатгани учун 484 минг тенге жарима тўлади Қарағандада 66 ёшли пенсионер аёл қўшниси ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун суд томонидан жаримага тортилди. Аёл қўшнисининг эри бўла туриб гўёки бошқа эркакдан фарзанд кўргани ҳақида миш-миш тарқатган. 34 ёшли аёл қўшниси бу ҳолат юзасидан полицияга мурожаат қилган. Текширув давомида миш-миш айнан пенсионер аёлдан тарқалгани аниқланган. Пенсионер аёл судда айбини тан олган ва суд унга 484 минг 400 тенге, яъни ўзбек сўмида 12 миллион 964 минг сўм миқдорида жарима тайинлади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 176
- 79
- 36
- 12
- 4
- 3
- 1