🇩🇿 Жазоирнинг Айн-Дефла вилоятида тўйига тайёрланаётган етим қиздан нима исташи сўралганда, у уялибгина дастурхон учун иккита товуқ кераклигини айтди. Маҳаллий фаоллардан бири тўйига оз вақт қолган, аммо уни нишонлаш учун етарли маблағи бўлмаган қиз ҳақида видео тарқатган. Ундан тўйи учун нима исташи сўралганда, қиз уялибгина икки дона товуқ сўраган. Қизнинг оддийгина истаги ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Шундан сўнг мамлакатнинг турли ҳудудларидан одамлар унга ёрдам беришга киришди. Хайриячилар озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмлари ва олтин тақинчоқлар совға қилишди. Тўйни ташкил этишга кўмаклашишди. Маҳаллий хабарларга кўра, ёш оилага ҳар ой молиявий ёрдам беришни ваъда қилганлар ҳам бўлган. Батафсил Gorizontда...
- 847
- 746
- 226
- 61
- 12
- 4
- 3