Россияда айрим меҳнат муҳожирлари рус тили имтиҳонидан озод этилиши мумкин Бу Россиянинг махсус ҳудудларида фаолият юритувчи компанияларда ишлаш учун рухсатнома олган хорижликларга тааллуқли бўлиши айтилмоқда. Ушбу ҳудудлар, асосан, Узоқ Шарқ ва Арктика минтақаларида жойлашган. Амалдаги тартибга кўра, чет элликлар иш рухсатномасини олиш учун, одатда, рус тилини билиши, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларидан хабардорлигини тасдиқлаши керак. Янги қонун лойиҳаси эса имтиҳондан озод этиладиган хорижликлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутади. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 17
- 5
- 1