📈 Карелияда 2027-йилда патент нархи ошади Карелияда чет эллик ишчилар учун патент нархи 2027-йилдан бошлаб солиқни ҳисоблаш коэффициенти ошгани сабабли қимматлашади. 2026-йилда минтақавий коэффициент 3,4 ни ташкил этади, аммо 2027-йилда компаниялар ва тадбиркорлар ҳузурида ишлаш учун у 4,12 гача кўтарилади. Бу ойлик тўлов 14 000-14 500 рублни ташкил этиши мумкинлигини англатади. Жисмоний шахслар қўлида ишлайдиганлар учун 4,5 коэффициенти таклиф этилмоқда, тўлов эса 15 300-15 800 рублгача ўсади. Якуний суммалар 2027-йил учун федерал коэффициент-дефлятор маълум бўлгач, кейинроқ аниқлаштирилади. Янги қоидалар РВП (вақтинча яшаш рухсатномаси) ёки ВНЖ (яшаш гувоҳномаси) га эга бўлганларга ҳам тегишли: агар улар жисмоний шахсларда ишлашса, уларни қатъий белгиланган аванс бўловларини тўлашга мажбур қилишлари мумкин. Обуна бўлинги @migrant_mobile
- 7
- 6
- 2