Директорларни таъмирлаш ишларига мажбурлаган мансабдор 44 млн сўм жаримага тортилди Аввалроқ, Сурхондарё вилоятидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари 42-сонли умумий ўрта таълим мактабига чақиртирилгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, директорлар мажбуран таъмирлаш ишларига жалб қилинган. Ҳолат юзасидан бўлим бошлиғи Ч. Жумаевга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари — 44 млн сўм миқдорида жарима қўлланилган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 60
- 35
- 31
- 2
- 1