🇺🇿🇮🇱 Ўзбекистон ва Исроил кончилик соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Феруза Ҳамидова вазирлик мутасаддилари ва “ЎзТМК” АЖ раҳбарияти билан биргаликда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг ҳамда ушбу мамлакат Молия вазирлигининг Осиё давлатлари бўйича минтақавий молиявий атташеcи Асаф Ширман билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги хабар берди. Исроил томони ер ости сувлари ва критик металлар соҳаларида ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди. Исроил гидрогеология соҳасида тажрибага эга экани қайд этилди. Шу муносабат билан ер ости сувларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича Исроил томонининг тегишли таклифлари ва технологик ечимларини тақдим этиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф қилинди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 1.2К
- 416
- 99
- 12
- 9
- 8
- 3
- 1