Қуёш тизимида янги осмон жисми кашф қилинди – у митти сайёра деб тахмин қилинмоқда Олимлар Вера Рубин обсерваторияси маълумотлари асосида Плутон орбитасидан ҳам нарида янги осмон жисмини аниқлади. Унинг диаметри дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 600–1500 километр бўлиши мумкин. Объектга 2026 ED138 шартли номи берилган. Агар митти сайёра мақоми тасдиқланса, у Плутон, Эрида, Ҳаумеа, Макемаке ва Церера қаторига қўшилган янги осмон жисми бўлади. Қуёш тизими чегарасидаги митти сайёра деб тахмин қилинаётган объект осмоннинг миллионлаб юлдузлар билан тўлган қисмида «яшириниб» келган. Телескопнинг кучли камераси ва маълумотларни таҳлил қилувчи алгоритмлар уни юлдузлар орасида ажратиб олишга ёрдам берган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 20
- 4