🇺🇦🇷🇺Зеленский Россия зарбаларга чекловларни бекор қилганини айтди Украина президенти Володимир Зеленскийнинг айтишича, Россия раҳбари Владимир Путин сентябрь ойида ҳарбий қўмондонликка Украинага зарба беришдаги чекловларни бекор қилиш бўйича кўрсатма берган. Бу ҳақда Зеленский Financial Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Украина махсус хизматлари маълумотларига кўра, аввал Россия асосан энергетика ва ҳарбий объектларни нишонга олган. Ҳозир эса дронлар мактаблар, алоқа марказлари ва маълумотларни қайта ишлаш марказларига ҳам ҳужум қилмоқда. Россия томони Зеленскийнинг бу баёнотини тасдиқламаган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Украинадаги ижтимоий объектларга зарба бермаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий салоҳиятга бевосита ёки билвосита алоқадор объектлар нишонга олинади. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 19
- 4
- 4