Министерство образования Узбекистана опровергло информацию об увольнении пяти ректоров вузов

Tezkor Yangiliklar ⚡@TYXUZBEKНовости и СМИ9 ноября 2026, 11:01
  • Фото поста канала  Tezkor Yangiliklar ⚡

14 МИНГ ТАЛАБА ТАҚДИРИ — КИМ ЖАВОБГАР? 960 НАФАР ТАЛАБА ҲEМИС ТИЗИМИСИЗ ҚАНДАЙ ТАЪЛИМ ОЛМОҚДА? Навоий инновациялар университети атрофида кўтарилаётган муаммолар бир марталик эътироз ёки ички ташкилий келишмовчилик эмас. Бу — минглаб талабалар келажаги, ота-оналарнинг маблағи, таълим сифати ва қонунийлик масаласидир. EFFECT.UZ нашрининг 2026-йил 2-ноябрдаги суриштирувида университет фаолиятига доир қатор жиддий саволлар кўтарилди. Биноларнинг ҳуқуқий мақоми, моддий-техник база, давлат мулкидан фойдаланиш, молиявий шаффофлик, ўқитувчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви юзасидан келтирилган маълумотлар ваколатли органлар томонидан холис текширилиши шарт. Бироқ бугун бундан ҳам жиддий бир савол кун тартибида турибди: ҲEМИС тизимига киритилмаган 960 нафар талабанинг тақдири нима бўлади? Улар қайси ҳуқуқий асосда таҳсил олмоқда? Уларнинг дарс машғулотлари, давомат кўрсаткичлари, ўзлаштириши ва якуний аттестацияси қандай расмийлаштирилади? Энг муҳими, бу ёшларнинг бугунги таълими эртага диплом олиш, академик ҳуқуқлар ва келгусидаги фаолиятига муаммо туғдирмаслигига ким кафолат беради? Агар ушбу маълумот тасдиқланса, бу шунчаки техник камчилик эмас, балки мингга яқин талабанинг таълим ҳуқуқи ва академик келажагига дахлдор жиддий масаладир. Апрель ойида вазирлик томонидан текширув белгиланган. Май ойида давлат мулкидан фойдаланиш бўйича расмий ҳужжатлар юзага келган. Жамоатчиликка эса ҳанузгача кўплаб саволларнинг аниқ ва ҳужжатли жавоби тақдим этилгани йўқ. Савол: яна қанча мурожаат, қанча эътироз ва қанча далил керак? Университет раҳбарияти ўз фаолиятини шаффоф ташкил этиш, талабалар ҳуқуқларини таъминлаш ва қонун талабларига риоя қилиш ўрнига, билдирилаётган эътирозлардан тегишли хулоса чиқармаётган бўлса, бунга ваколатли давлат органлари ҳуқуқий баҳо бериши керак. ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ: 1. ҲEМИС тизимига киритилмаган 960 нафар талабанинг ҳуқуқий мақоми ва таълим жараёнини зудлик билан ўрганиш, уларнинг академик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. 2. Университетнинг лицензияси, таълим манзиллари, биноларининг қонуний мақоми ва моддий-техник базасини комплекс текшириш. 3. 2022–2026-йиллардаги молиявий фаолият, шартнома тушумлари ва харажатларини мустақил аудитдан ўтказиш. 4. Раҳбарият фаолиятидаги эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви, кадрлар тайинлови ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги мурожаатларни холис текшириш. 5. Агар қонунбузилишлар тасдиқланса, университетнинг масъул раҳбарларига нисбатан лавозимидан қатъи назар, қонуний чоралар кўриш. 6. Текширув натижалари ва аниқланган ҳолатлар юзасидан жамоатчиликка очиқ, асослантирилган расмий ахборот бериш. Биз ҳеч кимни олдиндан айбдор деб эълон қилмаймиз. Аммо жиддий мурожаатларни эътиборсиз қолдиришни ҳам мумкин деб ҳисобламаймиз. Қонунбузилишлар ҳақидаги ҳар бир даъво текширилиши, тасдиқланган ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши шарт. Унутманг: 960 нафар талаба — бу ҳисоботдаги рақам эмас. Уларнинг ортида 960 та келажак, минглаб ота-оналарнинг ишончи ва меҳнати турибди. Университет ҳеч кимнинг шахсий мулки ёки хусусий манфаатларини амалга ошириш майдони эмас. У таълим бериш, қонунларга риоя қилиш ва ёшлар келажаги учун масъул муассасадир. Энди изоҳ эмас, аниқ натижа керак. Ваъда эмас, ҳужжат керак. Сукут эмас, қонуний қарор керак! Ваколатли органлардан ушбу масалани шахсий мурожаатлар даражасида эмас, балки минглаб ёшларнинг таълим ҳуқуқига дахлдор жиддий масала сифатида назоратга олишни сўраймиз. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

  • 108
  • 35
  • 2

Похожие посты

MILITSIYA UZB | Расмий канал@MILITSIYA_UZBПроисшествия6 ноября 2026
Министерство образования Узбекистана опровергло информацию об увольнении пяти ректоров вузов
  • Фото поста канала  MILITSIYA UZB | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон Таълим вазирлиги бир вақтда бешта ректорни ишдан бўшатди! ОАВ хабарларига кўра, фан ва таълим вазири Турдимов бирданига бешта ректорни - Жаҳон тиллари университети раҳбари Илҳомжон Тўхтасинов ва Самарқанд чет тиллари институти раҳбари Холиқовни ишдан бўшатган Хабарларга кўра, Жаҳон тиллари университети ректорининг ишдан бўшатилиши “Хавфсиз талаба“ деб номланган илова билан боғлиқ жанжал сабабидан бўлган. Талабалар иловани ўрнатишга мажбур бўлган, баъзиларига эса ҳатто дарсларга ҳа...

  • 185
  • 62
  • 27
  • 6
  • 3
  • 3
Қорахабар | Тезкор Хабарлар@koraxabarНовости и СМИвчера
Министерство образования Узбекистана опровергло информацию об увольнении пяти ректоров вузов
  • Фото поста канала  Қорахабар | Тезкор Хабарлар

Erkinjon Turdimov 5 nafar rektor ishdan olingani haqidagi xabarlarni rad etdi Ta’lim va fan vazirining so‘zlariga ko‘ra, yig‘ilishda to‘rt nafar rektorni qattiq ogohlantirgan. Vazirlikda maxsus ishchi guruh tuzilgan bo‘lib, qaysi rektor qolish-qolmasligi ishchi guruhning haqqoniy xulosasi asosida bo‘ladi. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy

  • 24
  • 16
Қорахабар | Тезкор Хабарлар@koraxabarНовости и СМИвчера
Министерство образования Узбекистана опровергло информацию об увольнении пяти ректоров вузов
  • Фото поста канала  Қорахабар | Тезкор Хабарлар

☄️«БУГУН МАКТАБЛАРДА ДАВОМАТ 50 ФОИЗНИ ҲАМ ТАШКИЛ ҚИЛМАЯПТИ» — ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ Таълим ва илм-фан вазири ҳар бир синфда нечта ўқувчи ўтирганини, ўқитувчи қандай дарс ўтаётганини ўзи ҳам бемалол кўриб туриш имконияти яратилишини айтди. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy

  • 51
  • 22
  • 13
  • 4
  • 1
MILITSIYA UZB | Расмий канал@MILITSIYA_UZBПроисшествиявчера
Министерство образования Узбекистана опровергло информацию об увольнении пяти ректоров вузов
  • Фото поста канала  MILITSIYA UZB | Расмий канал

☄️«БУГУН МАКТАБЛАРДА ДАВОМАТ 50 ФОИЗНИ ҲАМ ТАШКИЛ ҚИЛМАЯПТИ» — ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ Таълим ва илм-фан вазири ҳар бир синфда нечта ўқувчи ўтирганини, ўқитувчи қандай дарс ўтаётганини ўзи ҳам бемалол кўриб туриш имконияти яратилишини айтди. @Militsiya_Uzb👈🏽

  • 100
  • 47
  • 31
  • 13
  • 1
  • 1
ZAMON | Расмий канал@zamonНовости и СМИвчера
Министерство образования Узбекистана опровергло информацию об увольнении пяти ректоров вузов
  • Фото поста канала  ZAMON | Расмий канал

❗️Вазир 5 нафар ректор ишдан олингани ҳақидаги хабарларни рад этди Таълим ва фан вазири Эркинжон Турдимов ижтимоий тармоқларда тарқалган бир қатор университет ректорлари лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Вазирнинг айтишича, 6 ноябрь куниги йиғилишда бешта эмас, тўрт нафар ректорга қаттиқ огоҳлантириш берилган. Ҳозирда вазирликда ректорлар фаолиятини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган. «Ҳали битта ректорни ҳам ишдан олганим йўқ. Қайси ректор қолиш-қолмаслиги ишчи ...