🇷🇺🇺🇳 Махсус ҳарбий операция мақсадларига эришилади ва Россия хавфсизлигига таҳдидлар бартараф этилади — Лавров Россия ташқи ишлар вазирининг бошқа баёнотлари: - Россиянинг ҳақиқат ва адолат йўлидаги кураши охиригача давом эттирилади; - Европа Украина бўйича тинчлик музокаралари истиқболини барбод қилиш учун барча чораларни кўрмоқда — ҳолбуки, бу музокаралардан АҚШ ҳам манфаатдор; - Сербияга Европа Иттифоқига аъзо бўлишдек мавҳум истиқбол эвазига Москвага қарши санкциялар жорий этиш бўйича босим ўтказилмоқда; - Ғарб Украина нацизми кучайишига шармандаларча кўз юмиши оқибатида БМТнинг пойдевори издан чиқарилмоқда; - Ғарб ўта эҳтиётсиз ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатлари билан сайёрадаги миллиардлаб одамлар ҳаётини хавф остига қўймоқда; - Вазият қандай бўлишидан қатъи назар, Европада тинч ҳаёт тикланади; - Россия Германия ва Япониянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлишига қарши, аммо Ҳиндистон ва Бразилия номзодларини қўллаб-қувватлайди; - Барқарор тинчликка фақат глобал ўйинчилар ўртасидаги рақобат барҳам топганидагина эришиш мумкин; - Ҳеч бир давлат гегемонликка (устунликка) даъво қилмаслиги керак; бу, аввало, НАТОга тааллуқлидир; - Россия яқин ойларда "Миллатлар эркинлиги ассамблеяси"га мезбонлик қилади; - Россия БМТнинг янги Бош котибидан айрим давлатлар манфаатларига хизмат қилиш ўрнига, холислик тамойилларига риоя қилишини ва бутун халқаро ҳамжамият номидан иш кўришини кутади. Батафсил Gorizontда...
- 282
- 99
- 36
- 34
- 26
- 5
- 3