⚡️🔞 Жиззахда эркак 10 ёшли қизалоқни зўрлаб, ўзини осди Тармоқларда Жиззах вилоятида эркак 10 ёшли қизалоқни 2 ой давомида зўрлаб келгани, жинояти фош бўлгач, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш учун Qalampir.uz Бош прокуратура билан боғланди. Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига қидирув эълон қилинган. Оқибатда 4 октябрь куни айбланувчи ўз хонадонидан ўлик ҳолда топилган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 357
- 37
- 36
- 13
- 12
- 5
- 4
- 1