🇵🇸 Ғазода ёмғир сабаб 70 мингта чодирни сув босди Ғазо секторида сўнгги 12 соат ичида кучли ёмғирлар оқибатида кўчирилган аҳоли яшаётган 70 мингга яқин чодирни сув босди. Етказилган зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда. Шунингдек, ҳудуднинг турли жойларида ўнлаб биноларнинг деворлари қулаб, одамлар жароҳатланган. Ҳамасга қарашли ҳукумат матбуот хизмати Исроилни ёмғирдан ҳимояланиш учун зарур бошпана ва жиҳозларнинг Ғазога киришига тўсқинлик қилаётганликда айблади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 662
- 95
- 17
- 9
- 6
- 6
- 5
- 3
- 1