🇨🇳 Хитой глобал тартибни ўз манфаатларига мослаб қайта шакллантиришга, яъни Америка етакчилигини Пекин қоидаларни белгилайдиган тизим билан алмаштиришга интилмоқда - Financial Times APEC (Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги) саммити Хитой етакчилигидаги дунё қандай бўлиши мумкинлигини намойиш этишга хизмат қилиши кўзда тутилган. Пекин БМТ, ЖСТ ва бошқа халқаро ташкилотларни сақлаб қолишни, аммо уларнинг фаолият тамойилларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Ғарблик таҳлилчиларнинг фикрича, Хитой ўзининг бошқарув моделини — қарорлар юқоридан пастга қараб қабул қилинадиган ва муҳокамалар учун имкониятлар чекланган тизимни — глобал миқёсга ёйишни мақсад қилган. Бу ҳолат саммитни ташкил этиш жараёнида яққол кўзга ташланмоқда: етакчилар ўртасидаги норасмий учрашувлар бекор қилинган, кун тартиби қисқартирилган, Си Цзиньпин билан музокара ўтказишни истаган меҳмонлар эса унинг шахсий қароргоҳига алоҳида боришлари талаб этилади. Иштирокчилар орасида Доналд Трамп ва Владимир Путин ҳам бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Хитой супердавлат даражасидаги таъсирга интилаётган бўлса-да, у билан боғлиқ масъулиятни зиммасига олишга ҳали тайёр эмас. Қўшма Штатлардан фарқли ўлароқ, Пекин халқаро хавфсизликка кафолат бериш ёки ўз минтақасидан ташқаридаги можароларни ҳал қилишда фаол иштирок этишга интилмайди. Financial Times таъкидлаганидек, иқтисодий қудрат ҳамда "Глобал Жануб" (ривожланаётган мамлакатлар) давлатларининг қўллаб-қувватлаши Хитойнинг чинакамига янги глобал етакчига айланиши учун етарли бўлмаслиги мумкин. Батафсил Gorizontда...
- 73
- 44
- 23
- 7