❗️ Афғонистонда кўкнори етиштириш 325 фоизга ошди «Толибон» томонидан жорий этилган тақиққа қарамай, Афғонистонда опий олинадиган кўкнори етиштириш ҳажми 2026 йилда кескин кўпайди. БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) ҳисоботига кўра, кўкнори экилган майдонлар бир йилда 10,2 минг гектардан 43,3 минг гектарга етган. Шунингдек, опий ишлаб чиқариш ҳажми 296 тоннадан 1 466 тоннага ошган. Кўкнори етиштириш мамлакатнинг 34 вилоятидан 16 тасида аниқланган. Энг катта ўсиш Бадахшон вилоятида қайд этилган. Ҳисоботда келтирилишича, 2026 йилда Афғонистондаги савдогарлар опий савдосидан 525 миллион доллар даромад олган. Бу мамлакат ЯИМининг 2,7 фоизига тенг. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 58
- 19
- 18
- 17
- 4
- 3
- 3
- 2
- 1
- 1