🇶🇦🇺🇸🇮🇷 Қатар Вэнс ва Муҳсин Ризоий учрашувини Доҳада ташкил этишни режалаштирмоқда — Туркия разведкаси раҳбари Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калиннинг маълум қилишича, Қатар келаси ҳафта Доҳада АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ва Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий ўртасида учрашув ташкил этишни режалаштирмоқда. Унинг фикрича, мазкур учрашув музокараларда муҳим бурилиш ясаш учун имконият бўлиши мумкин. Калин, шунингдек, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон шанба куни Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашганида уни Эронга янги зарбалар бермасликка чақирганини маълум қилди. Туркия разведкаси раҳбарига кўра, АҚШнинг Эронга ҳужуми минтақадаги зўравонликнинг янги босқичини келтириб чиқариши мумкин эди. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 10
- 1