10 ойда 7,8 трлн сўм дивиденд: ўтган йилдагидан 6 баравардан кўп Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига кўра, 2026 йил январь–октябрда акциядорларга Марказий депозитарий орқали 7,8 трлн сўмдан ортиқ дивиденд тўланди. Бу 2025 йилнинг шу давридагидан 6 баравардан кўп. — акциядорлар: 1 млн 122 минг нафардан ортиқ, ҳисобот даврида 10,8 фоизга кўп; — улардан жисмоний шахслар: 1 млн 56 минг нафар, бир йилда 108 мингдан зиёд кўпайди; — облигация эгалари: 4 минг нафардан ортиқ, 1,8 баравар кўп. Хулоса: Марказий депозитарий орқали тўланган дивидендлар бир йилда 6 баравардан кўп ошди, акциядорларнинг 94,1 фоизи — жисмоний шахслар. #Рақамда · ZAMON
- 3