❗️ Газни узиш билан қўрқитиб, уйма-уй пул йиғишяпти — бу қонунга хилоф Айрим ҳудудларда хусусий ташкилотлар хонадонларга кириб, газ плита ва қозонларини текшириш ҳамда тозалаш учун пул талаб қилмоқда. Тўлов қилинмаса, газни узиб қўйиш билан таҳдид қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Энергетика вазирлигига кўра, хусусий компаниялардан бундай хизмат олиш мажбурий эмас. Агар сиздан асоссиз равишда пул талаб қилишса ёки газни узиш билан қўрқитишса, 1104 ёки +998 71 202-11-04 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 139
- 99
- 12
- 11
- 6
- 6
- 5
- 4
- 3