🇰🇵 Ким Чен Ин КХДР армиясига мумкин бўлган урушга тайёргарликни кучайтиришни буюрди, деб хабар беради KCNA. Шимолий Корея етакчиси бу ҳақда 27-октабр куни бўлиб ўтган учинчи рота командирлари конференцияси иштирокчилари билан учрашувда маълум қилди. "Рота командирларининг асосий инқилобий вазифаси урушга тўлиқ тайёргарлигини таъминлаш учун ўз бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини якунлашдир ва бунга эришиш усули доимий ва интенсив машғулотлардир", деди у. Унинг сўзларига кўра, қўмондонлар ҳарбийларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, уларнинг ватанпарварлик руҳи ва мафкуравий барқарорлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор беришлари керак. Ким Чен Ин илгари КХДР раҳбариятининг асосий вазифаси кучли армия яратиш эканлигини айтган эди. Батафсил Gorizontда...
- 92
- 80
- 51
- 14
- 13
- 8
- 5