🇺🇿Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Саида Шавкатовна! Бугун, 4 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таваллуд куни. Дипломатик маҳорат, стратегик тафаккур, кенг дунёқараш, замонавий ёндашув ва қатъият — Саида Мирзиёеванинг фаолиятида ўз аксини топган муҳим жиҳатлардир. Халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини илгари суриш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатдаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг инсонлар ҳаётида ижобий акс этишига қаратилган саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга лойиқ. Саида Шавкатовнага масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар ва эзгу мақсадлар рўёбини тилаймиз. Энг муҳими, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, қалб хотиржамлиги ва яқинлари меҳри ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 424
- 153
- 152
- 95
- 40
- 11
- 6
- 2