🇷🇺🇫🇮🇳🇴 Финляндия ва Норвегия россиялик олигарх воситасида Путин билан музокаралар ташкил этиб, уни НАТОнинг Болтиқ денгизини блокада қилиш режаси йўқлигига ишонтиришга ҳаракат қилишган — Wall Street Journal Хелсинки ва Осло Болтиқ денгизида ҳарбий тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида Москва билан махфий музокаралар олиб борди. Нашрга кўра, Финляндия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Ёнас Гар Стере россиялик бир тадбиркорни воситачи сифатида ишга солиб, 27-октабр куни Владимир Путин билан бевосита мулоқот қилганлар. Улар Россия президентини НАТОнинг денгиз блокадасини жорий этиш нияти йўқлигига ишонтирганлар. The Wall Street Journal таъкидлашича, аввалроқ Москва алянсни Болтиқ минтақасидаги манфаатларини ҳимоя қилиш учун олдиндан ядро зарбаларини беришга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Ғарб давлатларининг Россияга тегишли "соя флоти"га мансуб танкерларни тўхтатишга уринишлари фонида Болтиқ денгизидаги вазият кескинлашди. Россиянинг денгиз орқали амалга ошириладиган нефт экспортининг 60 фоиздан ортиғи Болтиқ денгизи орқали ўтади. Батафсил Gorizontда...
- 48
- 35
- 12
- 5
- 4
- 4
- 1