🇮🇱 Исроил Ғазодан бир миллион фаластинликни кўчириш билан таҳдид қилди Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац, агар ҲАМАС қуролсизланишдан бош тортса, ЦАХАЛ Ғазо секторининг қолган ҳудудларида ҳарбий операция ўтказиши ва бир миллион нафар фаластинликни жанубга эвакуация қилишини билдирди. Унинг айтишича, бу жараён «Гидеоннинг жанг араваси — II» операцияси доирасида амалга оширилиши мумкин. «ҲАМАС қуролсизланиши ва Ғазо демилитаризация қилиниши керак. Акс ҳолда, буни ЦАХАЛ амалга оширади», — деб ёзди Кац. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 302
- 50
- 19
- 3
- 1
- 1