Кимё бўйича Нобел мукофоти япон ва француз олимларига берилди 2026 йилги кимё бўйича Нобел мукофоти франциялик Анри Б. Каган ва япон олими Кэнсо Соаига берилди. Бу ҳақда Нобел қўмитаси веб-сайтида эълон қилинди. Улар асимметрик органик синтезда чизиқли бўлмаган эффектлар ва автокатализ ҳодисасини кашф этганлиги учун ғолиб бўлган. Олимлар кимёвий реакциялар орқали бир-бирининг кўзгудаги аксига ўхшаш икки хил шаклдаги молекулалардан фақат биттасини ҳосил қилиш мумкинлигини кўрсатган. Бу тадқиқотлар тиббиёт ва дори-дармон ишлаб чиқариш учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки молекуланинг қайси шакли ҳосил бўлиши дори воситасининг хусусиятларига таъсир қилиши мумкин. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлингd!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 41
- 6
- 3
- 1