🇰🇿🇰🇬 Қирғизистон президенти Садир Жапаров Super.kg нашрига берган интервюсида қочқин қозоқ олигархи ва чет элдаги қозоқ мухолифат етакчиси Мухтор Аблязов унга 2020-йилда Қозоғистонда тўнтариш таклиф қилганини маълум қилди. Жапаровнинг сўзларига кўра, Аблязов билан телефон орқали суҳбат 2020-йилда бўлиб ўтган. “У мени қирғиз халқининг учинчи инқилоби учун мақтади ва мендан ёрдам сўради, Қозоғистонда инқилоб уюштириш учун Бишкекка учиб кетишини айтди. Мен қўшни давлатлар сиёсатига аралашмайман ва Қозоғистон билан муносабатларни бузмайман, деб жавоб бердим”, деди Жапаров. Батафсил Gorizontда...
- 211
- 153
- 74
- 15
- 10
- 7
- 5