🇰🇿 Қозоғистонда автомобилнинг туя билан тўқнашиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди Манғистау полицияси маълумотларига кўра, ўтган куни автомобиль йўлга чиқиб қолган туяни уриб юборган, сўнг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, иккинчи автомобиль билан тўқнашган. Тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна тўрт киши тан жароҳати олган. Жароҳатланганларнинг уч нафари шифохонага олиб борилган: икки нафари реанимацияда оғир аҳволда, яна бир киши эса травматология бўлимида, унинг аҳволи барқарор. Полиция туя кимга тегишли бўлганини аниқламоқда. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 132
- 104
- 42
- 13
- 4
- 2
- 2