⚡️Ҳиндистонда мусулмонлар 600 йиллик масжид бузилишига қарши намойишга чиқди Диний фестивал сабабли масжиднинг бир қисмини бузишга қарор қилинган. Расмийлар буни фестивал иштирокчилари учун йўлни кенгайтириш зарурати билан изоҳлаган. Ҳиндистонда мусулмонлар Ужжайн шаҳридаги қарийб 600 йиллик Шаҳи масжидининг бир қисми бузилишига қарши чиқди. Бу ҳақда Ал Жазеера хабар берди. Маҳаллий маъмурият мазкур режани 2028-йилда шаҳарда ўтказиладиган Симҳастҳа Кумбҳ диний тадбирига тайёргарлик доирасида йўлни кенгайтириш зарурати билан изоҳлаган. 28-сентябр куни масжиднинг йўл лойиҳасига тўғри келадиган қисмини олиб ташлаш ишлари бошланиши ортидан намойишчилар ва полиция тўқнашган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари оломонга қарши таёқ ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Ҳодиса юзасидан 15 киши ҳибсга олинган, еттита жиноий иш очилган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлингd!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 146
- 33
- 17
- 3
- 3
- 1
- 1