💳 HUMO тўлов тизими штат режимида ишламоқда Ижтимоий тармоқларда HUMO карталари фаолиятида эҳтимолий узилишлар юзага келгани ва пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум қиламизки, HUMO карталари бўйича банк ва тўлов сервисларидаги операциялар ҳеч қандай чеклов ва кечикишларсиз штат режимида амалга оширилмоқда. Агар тўлов алоҳида бир илова орқали амалга ошмаса, бунинг сабаби HUMO тизимининг умумий фаолияти билан эмас, балки хизмат кўрсатувчи банк ёки тўлов ташкилоти томонидаги маҳаллий техник муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қийинчиликлар юзага келган тақдирда, тегишли банкнинг қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишни тавсия этамиз. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 23
- 10
- 7
- 1
- 1
- 1