🇷🇺🇺🇸🇨🇳 Россия, Хитой ва Қўшма Штатлар Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтадиган APEC саммити доирасида ўз етакчилари ўртасида учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқдалар. Муҳокама қилинадиган асосий мавзулардан бири — ядро қуролларини бошқариш ва назорат қилишда сунъий интеллектдан фойдаланиш масаласи бўлади - South China Morning Post Нашрнинг хабар беришича, Украина можароси ҳамда Корея ярим оролини ядро қуролидан холи қилиш масалалари ҳозирча иккинчи даражали ўринга ўтган; томонлар келишувга эришиш эҳтимоли юқорироқ бўлган масалаларга эътибор қаратишни афзал кўришган. Ушбу музокаралар якунида, технологияларни халқаро тартибга солиш бўйича кенгроқ доиранинг бир қисми сифатида, ядро арсеналларини бошқаришда сунъий интеллект ролини чеклашга оид мажбуриятлар қабул қилиниши мумкин. Батафсил Gorizontда...
- 88
- 62
- 17
- 10
- 5
- 1
- 1