ЖИГАРЛАРИМ ОМОН БЎЛСИНЛАР... Бир кўрпани талашиб ўсган, Қийқириб ёқалашиб ўсган, Бир печга ўт қалашиб ўсган, Жигарларим омон бўлсинлар. Тариқ мисол сочилганларим, Сочи оппоқ очилганларим, Ор-номусдан тож илганларим - Жигарларим омон бўлсинлар. Кўнглимдаги чўнг минорларим, Жавоҳир-у, лаъл, динорларим, Қадди бўйи тик чинорларим - Жигарларим омон бўлсинлар. Сўроқлаган кунда, кун ора, Ташвиш ила тўлган дун ора, Ёлвораман кунда минг бора - Жигарларим омон бўлсинлар. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 19