🇹🇷 Туркиянинг "Аждарҳо" тизими 51 та дронни зарарсизлантирди. Туркиянинг ASELSAN компанияси ўзининг "Ejderha" (Аждарҳо) номли электромагнит қуроли бир вақтнинг ўзида учирилган 51 та дронни саноқли сониялар ичида ишдан чиқарганини эълон қилди. "Ejderha" тизими серияли ишлаб чиқаришга киритилган бўлиб, ҳозирда фойдаланишга топширилган. Шунингдек, ушбу тизим тахминан 1000 метр баландликдаги, сим орқали бошқариладиган иккита дронни ҳам ерга туширди. Мазкур қурол Туркиянинг кўп босқичли дронларга қарши кураш тизимининг бир қисми ҳисобланади; ушбу тизим таркибига, шунингдек, "Kangal" радиоэлектрон кураш станциялари, "Gökberk" лазер тизими ва "Gökalp" тутувчи дрони ҳам киради. Батафсил Gorizontда...
- 430
- 91
- 21
- 18
- 6
- 3
- 2