🇺🇸🇷🇺🇨🇳🇪🇺 Трамп, Си ва Путин Европани кулгили аҳволда қолдирмоқда — ва бунга Европанинг ўзи айбдор - Newsweek Newsweek нашри Европа Иттифоқининг "Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари саммити"да — аниқроғи, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасида ўтаётган уч томонлама учрашувда — иштирок этмаслигини афсус билан қайд этади. APECга аъзо бўлган ягона Европа давлати — бу Россия. "Кўп жиҳатдан, Европа бу берк кўчага ўзини ўзи етаклади. Бу ўнлаб йиллар давом этган сиёсий парокандалик, ўз хавфсизлигига етарли маблағ ажратмаслик ҳамда Қўшма Штатларга ҳаддан ташқари қарам бўлиб қолишнинг оқибатидир. Европа хавфсизлик стратегиясидаги камчиликлар трансатлантик алоқаларнинг заифлашувига ҳам ҳисса қўшди. Бугунги кунда Европа четда қолмоқда; у Путиндан қўрқиб, гўё фалаж бўлиб қолган" - деб ёзган нашр. Батафсил Gorizontда...
- 79
- 28
- 8
- 5