🇨🇳 Хитойда битирувчилар имтиҳонларга тайёргарлик сабаб сочлари оқарган ҳолда мактабни тамомламоқда. Хитойда олий таълимга кириш учун топшириладиган «гаокао» имтиҳони жуда катта рақобат билан ўтади. Шу боис юқори синф ўқувчилари унга тайёргарлик кўриш учун кунига 12–14 соатлаб дарс қилишади. Узоқ давом этган зўриқиш, уйқусизлик ва кучли стресс айрим ўқувчиларнинг соғлиғига ҳам таъсир қилмоқда. Натижада баъзилари мактабни сочлари оқарган ҳолда битирмоқда. Бу имтиҳон Хитой ёшларининг келажагини белгилаб берувчи энг муҳим синовлардан бири ҳисобланади. Ундаги натижа қайси университетга ўқишга кириш ва келажакда қандай имкониятларга эга бўлишни ҳал қилиши мумкин. Батафсил Gorizontда...
- 286
- 155
- 80
- 33
- 15
- 14
- 6