🇰🇵 Шимолий Корея "Донолик булоғи" деб номланган ўз сунъий интеллект тизимини ишлаб чиқди. "Донолик булоғи" (AI Service System 1.0) номли генератив сунъий интеллект чат-боти илмий-техник маслаҳатлар бериш ҳамда матнларни таржима қилишга мўлжалланган. У фан ва техника соҳасидаги саволларга жавоб беради, шунингдек, корейс ва инглиз тиллари ўртасида матнларни таржима қилади. Экранда кўрсатиладиган огоҳлантириш фойдаланувчиларга ижтимоий-сиёсий мавзуларга оид ёки "маданиятсиз" деб ҳисобланган мазмундаги саволларни беришни тақиқлайди — фақат фан ва техникага доир сўровларга рухсат берилади. Батафсил Gorizontда...
- 92
- 90
- 46
- 33
- 2