Туризмнинг энг яхши рекламаси ўзбекча талқинда Ижтимоий тармоқларда чет эллик сайёҳларнинг Ўзбекистон ҳақидаги видеолари тобора кўпаймоқда. Уларнинг аксариятида бир жиҳат такрорланади: маҳаллий аҳолининг самимийлиги ва меҳмондўстлиги. Яқинда Бельгиядан Японияга велосипедда йўл олган сайёҳларни Хоразмда бир оила уйига таклиф қилиб, меҳмон қилди. Уларга дастурхон ёзиб, миллий таомлар тайёрланишини кўрсатди. Бу воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Қувонарлиси, бундай меҳмондўстлик давлат эътиборидан ҳам четда қолмаяпти. Туризм қўмитаси сайёҳларга ёрдам берган юртдошларимизни аниқлаб, тақдирлаётган экан. Хусусан, хоразмлик хонадон эгаларига ташаккурнома ва совғалар топширилди. Бу жуда тўғри ташаббус. Уни тизимли равишда давом эттириш эса янада муҳим. Чунки жуда катта пулга тушган реклама ролиги бегона юртда самимий кутиб олинган сайёҳнинг таассуротичалик ишонч уйғотмаслиги мумкин. Бугун хар бир меҳмондўст ўзбекистонлик мамлакатнинг энг самимий туризм элчисига айланмоқда. @burgutuzb
- 39
- 36
- 5
- 3