🇮🇱 Исроил Президенти Гади Айзенкотга янги ҳукумат тузиш вазифасини расман топширди Исроил Президенти Герцог "Яшар!" партияси етакчиси Гади Айзенкотга ҳукумат тузиш ваколатини берди. Гади Айзенкотда ушбу вазифани бажариш учун 28 кун бор; зарурат туғилганда, у Президентдан қўшимча 14 кунлик муддат сўраш ҳуқуқига ҳам эга. "Биз бошдан кечирган оғир йиллардан сўнг, бу сафар барча исроилликлар манфаати йўлида ишларни бошқача тарзда амалга оширишимиз керак. Исроилликлар ўз ҳукумати томонидан жамиятдан четлатилгандек ҳис қилган даврлар ниҳоясига етиши ва бошқа ҳеч қачон қайтмаслиги лозим. Мен бунга қатъий бел боғлаганман. Бугун менга ишониб топширилган ваколат асосида мен фавқулодда ҳукумат тузиш жараёнига бошчилик қиламан", — деди Айзенкот. Батафсил Gorizontда...
- 135
- 67
- 54
- 29
- 21
- 7
- 5