🇺🇸🇶🇦АҚШ ва Қатар Берлинда Эрон билан музокаралар масаласини муҳокама қилди АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Берлинда Қатар вакиллари билан учрашди. Томонлар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда Доҳанинг воситачилик роли ҳақида фикр алмашган. Бу ҳақда Axios журналисти Барак Равид хабар берди. Маълум қилинишича, Қатар бир неча ҳафтадан бери Вашингтон ва Теҳрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш, ядровий дастур бўйича музокараларни қайта тиклаш ҳамда можаронинг янада кучайишига йўл қўймаслик бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳозирча бу уринишлар сезиларли натижа бермаган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 34
- 6
- 1